SOS
Жиноят

Муҳожир интернетдаги изоҳи учун 12 минг рубл жаримага тортилди

Муҳожир интернетдаги изоҳи учун 12 минг рубл жаримага тортилди

Тула вилоятининг Богородицк туманлараро суди ижтимоий тармоқларда миллий адоватни қўзғатувчи маълумотлар тарқатганликда айбланган аёлга нисбатан ҳукм чиқарди. Суд қарорига кўра, Марказий Осиё давлатларидан бирининг фуқароси 12 минг рубл миқдорида жаримага тортилди.

Суд материалларида келтирилишича, жорий йилнинг 3-феврал куни аёл интернетдаги постлардан бирига изоҳ қолдирган. Мазкур пост Тожикистон фуқароларининг депортация қилиниши мавзусига бағишланган бўлиб, аёлнинг изоҳи Россия Федерацияси фуқароларининг шаънини камситувчи мазмунда деб топилган.

Суд жараёнида аёл ўз айбига иқрор бўлди. Унинг тушунтиришича, изоҳ қолдирилишига бошқа фойдаланувчилар томонидан унинг фарзанди шахсига нисбатан айтилган ҳақоратлар сабаб бўлган ва у ҳиссиётга берилиб, нотўғри хатти-ҳаракат содир этганини билдириб, пушаймонлигини изҳор қилди.

Ушбу ҳолат Россияда яшовчи мигрантлар учун ижтимоий тармоқлардаги ҳар қандай ёзишмалар қонуний жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлигини эслатади. Интернетда миллий, ирқий ёки диний нафратни қўзғатувчи ҳар қандай фикрлар Россия қонунчилигига кўра маъмурий ва жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

09.09.20262