Чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказининг собиқ раҳбари устидан қўзғатилган жиноий иш тўхтатилди

Москвадаги Сахарово қишлоғида жойлашган Чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказининг (СВСИГ) собиқ раҳбари Алексей Лагодага нисбатан очилган жиноят иши вақтинча тўхтатилди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига кўра, полковник Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаб, махсус ҳарбий операция ҳудудига жўнаб кетган.
Лагода 2023-йилнинг августидан 2024-йилнинг августигача бўлган даврда порахўрликда айбланган эди. Тергов версиясига кўра, у ва марказнинг бошқа ходимлари белгиланган қоидаларни четлаб ўтиб, посилкаларни қабул қилиш эвазига 1 миллион рублдан ортиқ маблағ олганликда гумон қилинган. Шунингдек, марказда хизмат қилган икки инспектор мигрантларнинг яқинларидан учрашувлар ташкил этиш ва ватанига тезроқ қайтариш ваъдаси билан пул талаб қилгани аниқланган.
Собиқ раҳбар ўзига қўйилган айбловларни тан олмаган ва қўл остидаги ходимлар уни туҳмат қилганини даъво қилган. Айни пайтда айбланувчиларнинг 32 миллион рублдан ортиқ қийматдаги мол-мулкига хатлов қўйилган. Лагоданинг ҳарбий хизматга кетиши муносабати билан унга нисбатан юритилган суд жараёни тўхтатиб турилибди.








