SOS
Жиноят

Сохта ҳужжатлар билан патент олган мигрантлар ҳуқуқий муаммога дуч келиши мумкин

Сохта ҳужжатлар билан патент олган мигрантлар ҳуқуқий муаммога дуч келиши мумкин

Россия ИИВнинг Қорачой-Черкасия Республикаси бўйича бошқармаси хабарига кўра, Черкесск шаҳрида 43 ёшли маҳаллий фуқарога нисбатан ноқонуний мигратсияни ташкил етиш бўйича иккита жиноят иши очилди. Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчи олдиндан тил бириктирган ҳолда хорижий фуқаролар учун сохта меҳнат шартномаларини тузган.

Ушбу шартномалар асосида икки нафар хорижлик фуқарога Россияда ишлаш учун патент расмийлаштирилгани аниқланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 322.1-моддаси 2-қисми “а” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ноқонуний мигратсияни ташкил етиш) бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Гумонланувчига нисбатан яшаш жойидан чиқиб кетмаслик тарзидаги еҳтиёт чораси қўлланилган.

Мигрантлар учун ушбу ҳолат муҳим огоҳлантириш ҳисобланади. Агар чет ел фуқароси ўзига тегишли патентни сохта ҳужжатлар ёки ҳақиқий иш жойи мавжуд бўлмаган ҳолда олган бўлса, бу ҳужжат кейинчалик қалбаки деб топилиши ва бекор қилиниши мумкин. Бу еса мигрантнинг Россиядаги қонуний мақомининг йўқолишига ва маъмурий жавобгарликка тортилишига олиб келади.

Мутахассислар мигрантларга патент расмийлаштиришда фақат расмий ва текширилган иш берувчилар билан ҳамкорлик қилишни, шунингдек, ҳужжатларни мустақил равишда ёки ваколатли органлар орқали қонуний тартибда олишни тавсия етади.

05.09.20263