SOS
Жиноят

Россияда меҳмонхонада яшовчи мигрантларга огоҳлантириш: шахсий буюмларни еҳтиёт қилинг

Россияда меҳмонхонада яшовчи мигрантларга огоҳлантириш: шахсий буюмларни еҳтиёт қилинг

Россия Транспорт политсиясининг Приволжск федерал округи бўйича бошқармаси маълумотларига кўра, 2026-йилнинг июн ойида Пенза-И темирйўл вокзали меҳмонхонасида хорижлик фуқаронинг шахсий буюмлари ўғирлаб кетилган. Жабрланувчи хизмат сафари давомида вақтинча тўхтаган меҳмонхона хонасидан унинг спорт сумкаси ғойиб бўлган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида гумонланувчи шахс аниқланди. У 38 ёшли Кузнетск шаҳри фуқароси бўлиб, у ҳам худди жабрланувчи каби иш юзасидан шаҳарга келган ва айни ўша хонада вақтинча жойлашган бўлган. Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчи хонада ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, қўшнисининг сумкасини ўғирлаган.

Сумка ичида қулоқчинлар, смарт-соат ва бошқа маиший техникалар бўлган. Етказилган моддий зарар миқдори қарийб 13 минг рублни ташкил етади, бу қонунчиликда салмоқли зарар деб баҳоланади. Ҳозирги вақтда мазкур жиноят иши бўйича тўпланган материаллар суд муҳокамасига юборилган.

04.09.20263