Собиқ Иттифоқ ҳудудида ким қанча маош олади? 2026-йилги соф даромадлар статистикаси

Собиқ СССР республикалари мустақилликка эришганига 30 йилдан ошган бўлса-да, ушбу иқтисодий макондаги ривожланиш даражаси ва аҳолининг турмуш фаровонлиги турлича шаклланмоқда. Мамлакатлар иқтисодиётининг ўсиш суръатлари, валюта курслари ва солиқ сиёсатидаги фарқлар сабабли фуқароларнинг реал даромадлари ўртасида катта тафовутлар юзага келган.
"Wage.is" халқаро статистик кўрсаткичлар платформаси маълумотларига кўра 2026-йилги маълумотларига асосан, собиқ иттифоқ республикаларида барча мажбурий солиқлар ва суғурта ажратмалари чегириб ташланганидан кейинги ишчининг қўлига тегадиган соф (Net) ўртача ойлик иш ҳақи рейтинги эълон қилинди.
- Эстония: 1,690 EUR (~$1,920) - Литва: 1,520 EUR (~$1,730) - Латвия: 1,150 EUR (~$1,310). - Россия: 99,820 RUB (~$1,060) - Беларус: 2,720 BYN (~$945) - Қозоғистон: 380,000 KZT (~$810) - Молдова: 11,850 MDL (~$675) - Грузия: 1,770 GEL (~$645) - Арманистон: 239,000 AMD (~$630) - Озарбайжон: 900 AZN (~$530) - Украина: 17,300 UAH (~$420) - Туркманистон: 2,100 TMT (~$600) - Ўзбекистон: 6,170,000 UZS (~$485 – $510) - Қирғизистон: 35,600 KGS (~$410) - Тожикистон: 2,840 TJS (~$265)
2026-йилги рейтинг собиқ иттифоқ ҳудудидаги иқтисодий қутбланиш тобора кучаяётганини кўрсатади. Энг юқори ойлик оладиган Эстония фуқароси энг паст кўрсаткичга эга Тожикистон фуқаросига нисбатан деярли 7 баробар кўпроқ соф даромад топади. Бироқ иқтисодчилар фақат номинал маошга эмас, балки ҳар бир мамлакатнинг ички бозоридаги нарх-наво, коммунал тўловлар ва яшаш минимумига (харид қобилияти паритетига) ҳам эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлайдилар.








