Уй-жой ижарасида миллий камситиш: «фақат славянлар учун» деган еълонлар тақиқланди

Москва суди уй-жой ижараси ва хонадош излашга оид еълонларда «фақат славянлар учун» каби ибораларни қўллашни тақиқлади. Суд қарорига кўра, бундай мазмундаги маълумотлар екстремизм белгиларини ўз ичига олади ва фуқароларнинг миллий камситилишига олиб келади.
Суд жараёни прокуратура томонидан ўтказилган текширувлардан сўнг бошланган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари интернет платформаларида миллий мансублик бўйича чекловлар қўйилган еълонларни аниқлаган. Натижада, ушбу турдаги маълумотларни тарқатиш Россия ҳудудида расман ноқонуний деб топилди ва улар оммавий фойдаланишдан олиб ташланди.
Суд вакилларининг тушунтиришича, инсонни ирқи ёки миллати сабабли камситиш ёхуд бирор гуруҳнинг устунлигини тарғиб қилиш қонунчиликка зид ҳисобланади. Ушбу қарор ижара бозорида тенг ҳуқуқлиликни таъминлашга қаратилган бўлиб, келгусида миллий белгига кўра ажратувчи ҳар қандай еълонлар тақиқ остида қолади.
Аввалроқ, судлар томонидан фақат муайян давлат фуқаролари учун мўлжалланган иш ўринлари еълонлари ҳам ноқонуний деб топилган еди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай суд қарорлари мигрантларнинг уй-жой топиш ва ишга жойлашиш жараёнидаги камситишларга қарши курашишда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.








