Россияда хорижликларни ишга олиш тартиби ўзгариши мумкин: янги талаблар

Россия Меҳнат вазирлигига иш берувчилар учун янги тартибни жорий етиш таклифи киритилди. Унга кўра, компаниялар хорижлик фуқароларни ишга қабул қилишдан олдин бўш иш ўрнига маҳаллий номзодлар орасидан муносиб кадр йўқлигини тасдиқлаши керак бўлади.
Ушбу ташаббусга кўра, иш берувчи аввал вакансияни «Работа в России» рақамли платформасига жойлаштириши шарт. Шундан сўнг, бандлик хизмати ушбу талабларга мос келадиган россиялик номзодларни қидиради. Агар муносиб номзод топилмаса, компанияга хорижлик ходимни ёллаш учун рухсат берилади.
Шунингдек, хорижлик ходим учун таклиф етилаётган иш ҳақи ва меҳнат шароитлари россиялик номзодларга таклиф қилинган шартлардан яхшироқ бўлмаслиги лозим. Бу механизм ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш ва мавжуд кадрлардан самарали фойдаланиш мақсадида таклиф етилмоқда.
Ҳозирги кунда хорижлик ишчиларни жалб қилиш бўйича умумий еҳтиёж белгиланган бўлса-да, ҳар бир вакансия учун маҳаллий номзодларни олдиндан текширишнинг ягона механизми мавжуд емас. Агар ушбу таклиф қабул қилинса, иш берувчилар учун хорижликларни ёллаш жараёни қўшимча босқич билан мураккаблашиши мумкин.








