SOS
Сиёсат

Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонлик маҳкумларни ватанга қайтариш тартиби соддалашиши мумкин

Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонлик маҳкумларни ватанга қайтариш тартиби соддалашиши мумкин

Россия Адлия вазири Константин Чуйченко МДҲ давлатлари билан ҳамкорликда маҳкумларни жазони ўташ учун ўз ватанига қайтариш тартиб-қоидаларини оптималлаштириш зарурлигини таъкидлади. Бу ташаббус хорижлик маҳкумларнинг ўз фуқаролигига эга бўлган давлатларда жазо муддатини ўташини осонлаштиришга қаратилган.

Россия Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, идоралараро келишув ва маҳкумларни топшириш жараёнини янада тезкор, аниқ ҳамда шаффоф шаклга келтириш асосий мақсад этиб белгиланган. Ҳозирги кунда ушбу йўналишда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур ўзгаришлар Россияда жазо муддатини ўтаётган ўзбекистонлик маҳкумларнинг ўз ватанига қайтарилиши жараёнига ҳам таъсир қилиши мумкин. Янги тартиб жорий этилса, маҳкумларни экстрадиция қилиш ёки жазони ўташ жойини ўзгартириш билан боғлиқ ҳужжатлар алмашинуви ва расмийлаштириш жараёни қисқариши кутилмоқда.

11.09.20260