SOS
Сиёсат

Собиқ автовокзал биносида мигрантлар учун оммавий намоз ўқиш тақиқланди

Собиқ автовокзал биносида мигрантлар учун оммавий намоз ўқиш тақиқланди

Шуя шаҳар суди прокуратура даъвоси асосида «Иваново вилояти Иваново шаҳри мусулмонлари диний ташкилоти» (раҳбари Фярит Ляпин) фаолиятини ноқонуний деб топди. Ташкилот Шуянинг Вокзал майдони, 4-уй манзилида жойлашган автовокзал биноси, буфет ва унга туташ ер майдонидан чекланмаган шахслар доираси учун оммавий ҳамда жамоат характерига эга бўлган диний маросимлар ва ибодатларни (намозларни) амалга ошириш объекти сифатида фойдаланиб келган.

Ушбу бино Шуядаги темир йўл вокзали ва перронига туташган бўлиб, темир йўл ҳудудида жойлашган ва ҳозирда ўз вазифаси бўйича автовокзал сифатида ишлатилмаётган эди.

Иваново мусулмонлар ташкилоти бу ер ва бинони Россия темир йўллари (РЖД) компаниясидан сотиб олган. Шундан сўнг объектлар ўзини имом деб атадиган Бурхониддинзода Саид исмли шахсга ижарага берилган. У бу ерда Тожикистон ва Ўзбекистондан келган муҳожирлар (мигрантлар) учун намозлар ва ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилиб келган.

Судда жавобгарлар прокуратура бундай даъво билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эмаслигини ҳамда ўзларининг хусусий мулки ва биноларида нима иш қилишлари ҳеч кимга дахлдор эмаслигини таъкидлашган. Бироқ суд ушбу диний фаолиятни барибир ноқонуний деб топди ва тақиқлади.

09.09.20261