Санкт-Петербургда ўзбекистонлик мигрантлар сони 11,7 фоизга камайди

Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича Россия ИИВ бош бошқармаси маълумотларига кўра, 2026-йилнинг биринчи ярмида шаҳарга ишлаш мақсадида келган хорижликлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,6 фоизга камайган. Мигратсия ҳисобига олинганлар умумий сони 172 862 нафарни ташкил етган.
Статистикага кўра, Санкт-Петербургдаги хорижлик ишчиларнинг асосий қисмини ўзбекистонликлар ташкил етади. Жорий йилнинг олти ойида шаҳарда 108 999 нафар Ўзбекистон фуқароси қайд етилган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 11,7 фоизга камроқдир. Шунингдек, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари сонида ҳам мос равишда 12,2 ва 16,1 фоизли пасайиш кузатилган.
Ишчи кучи оқимининг камайиши рухсатнома ҳужжатлари статистикаси билан ҳам тасдиқланмоқда. Ярим йил давомида берилган патентлар сони 17,8 фоизга, тузилган меҳнат шартномалари еса 14,8 фоизга қисқарган. Мутахассислар бу ҳолатни мигратсия соҳасидаги назоратнинг кучайиши ҳамда иш берувчилар талабининг ўзгариши билан изоҳламоқда.
Шунингдек, шаҳарда такси ва курерлик хизматларида ишлаш бўйича жорий етилган чекловлар мигрантлар фаолиятига таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирда ушбу тақиқларни 2028-йилгача узайтириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Шаҳар меҳнат ва бандлик қўмитаси йил якунига қадар мигрантлар сони камайиш тенденсияси сақланиб қолишини тахмин қилмоқда.








