SOS
Сиёсат

Ирина Яровая Россиядаги миграция назорати натижаларини маълум қилди

Ирина Яровая Россиядаги миграция назорати натижаларини маълум қилди

Россиялик телебошловчи Владимир Соловьёв ўзининг Telegram тармоғидаги саҳифасида Давлат Думаси раиси ўринбосари Ирина Ярованинг баёнотини эълон қилди.

Баёнотда «Единая Россия» партияси томонидан миграция сиёсатини тартибга солиш борасида қабул қилинган тизимли қонунлар ва механизмларнинг натижалари келтирилган бўлиб, ундаги асосий кўрсаткичларга кўра, Россияда тил билиш даражасини назорат қилиш ва мамлакатда бўлиш қонунийлигини текшириш тизими жорий этилгач, 100 минг нафар вояга етмаган шахс мамлакатни тарк этган ва бу мактаблардаги хорижлик болалар сонининг 25 фоизга қисқаришига олиб келган ҳолда, жорий йилда ўтказилган тест синовларидан вояга етмаганларнинг 40 фоизи ўта олмаганини кўрсатади.

Шу билан бирга, чегарада йўлга қўйилган «рақамли профил» тизими туфайли Россияга кириш ҳуқуқига эга бўлмаган 200 минг мигрант тўхтатиб қолинган бўлса, фуқароликни олиш бўйича талаблар кучайтирилиши натижасида 4,5 минг киши Россия фуқаролигидан маҳрум этилган ҳамда партия қарорлари асосида бугунги кунда мамлакатнинг 56 та ҳудудида мигрантларни муайян касбларга жалб қилишни тақиқлаш чоралари кўрилмоқда. Амалга оширилган ушбу барча чора-тадбирлар комплекси фонида эса мамлакатда ҳуқуқбузарликлар сони 40 фоизга камайгани маълум қилинган.

Ирина Яровая ўз нутқида ушбу шаффоф тартиб-таомиллар ва Россия Федерациясида бўлиши номақбул деб топилган шахсларни киритмаслик тизими аҳоли хавфсизлигини таъминлашга қаратилганини таъкидлаб, «Единая Россия»ни амалий иш кўрсатаётган партия сифатида қайд этган.

11.09.20261