SOS
Меҳнат

Санкт-Петербургдаги корхоналарда 1000 дан ортиқ янги иш ўринлари очилмоқда

Санкт-Петербургдаги корхоналарда 1000 дан ортиқ янги иш ўринлари очилмоқда

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бошчилигидаги делегация Санкт-Петербург шаҳридаги қатор йирик компаниялар вакиллари билан музокаралар ўтказди. Учрашувда “Master Print”, “Шопен”, “Инжиниринг СВ”, “Макароника”, “БФА” ва “Авангард” каби корхоналар ўзларидаги мавжуд бўш иш ўринлари бўйича маълумот берди.

Томонлар ўртасидаги келишувларга кўра, ушбу компанияларда 1000 дан ортиқ хорижий мутахассисларга эҳтиёж мавжудлиги аниқланди. Мазкур вакансиялар учун ўзбекистонлик фуқароларни жалб этиш масалалари кўриб чиқилди.

Келгусида ушбу иш ўринларига номзодларни саралаб олиш, уларни зарур касб-ҳунарларга ўқитиш ва ташкилий равишда ишга жойлаштириш механизмлари йўлга қўйилади. Бу жараён юртдошларимизнинг Россияда расмий ва хавфсиз меҳнат фаолиятини юритишига имкон яратади.

09.09.20260