SOS
Сиёсат

Россиялик мактабгача ёшдаги болалар ва ўқувчилар хорижий фуқаролар фарзандларидан устунликка ега бўлиши лозим

Россиялик мактабгача ёшдаги болалар ва ўқувчилар хорижий фуқаролар фарзандларидан устунликка ега бўлиши лозим

Россия Либерал-демократик партияси (ЛДПР) вакиллари Россия таълим муассасаларига, хусусан, мактаб ва болалар боғчаларига қабул қилишда Россия фуқароси бўлган болаларга устуворлик бериш ташаббуси билан чиқди. Бу ҳақда партия фраксияси раҳбари Леонид Слутский Россия Таълим вазири Сергей Кравсовга тегишли хат йўллади.

Москва шаҳар думасидаги ЛДПР депутати Мария Воропаеванинг таъкидлашича, ушбу таклиф мактаб ва боғчалардаги навбатларни қисқартириш ҳамда маҳаллий аҳолининг таълим муассасаларига кириш имкониятини яхшилаш мақсадида илгари сурилмоқда. Депутатнинг сўзларига кўра, 2024-йилда Россияда 13 мингга яқин бола мактабгача таълим муассасаларига жойлаша олмаган.

Таклифга кўра, Россия фуқароси бўлган кўп болали оилаларнинг фарзандларига таълим муассасаларига биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи берилиши кўзда тутилган. Ҳозирги кунда ушбу ташаббус расмий кўриб чиқиш босқичида бўлиб, қонуний кучга ега емас.

Ушбу ўзгаришлар қабул қилинган тақдирда, Россияда яшовчи хорижлик фуқароларнинг фарзандларини мактаб ва боғчаларга жойлаштириш тартибида ўзгаришлар бўлиши мумкин. Ҳозирча мазкур таклиф бўйича якуний қарор қабул қилинмаган ва амалдаги қоидаларда ҳеч қандай ўзгариш юз бермаган.

31.08.20264