SOS
Сиёсат

Россияга илгари судланган хорижликларнинг кириши умрбод тақиқланиши мумкин

Россияга илгари судланган хорижликларнинг кириши умрбод тақиқланиши мумкин

Россия Давлат Думаси депутати, "Справедливая Россия" партияси раҳбари Сергей Миронов Россия ИИВ раҳбари Владимир Колоколсевга мигратсия қоидаларини кескин кучайтириш бўйича мурожаат йўллади. Таклифга кўра, илгари судланган барча хорижликларнинг Россияга кириши умрбод тақиқланиши керак. Ҳозирги қонунчиликка кўра, фақат судланганлиги тугалланмаган шахсларнинг кириши чекланган бўлса, янги ташаббус судланганлик муддати ўтганидан қатъи назар, барча судланган шахсларга нисбатан тақиқ жорий етишни кўзда тутади.

Депутат, шунингдек, мигрантларнинг таълим, савдо ва транспорт каби соҳаларда ишлашини тақиқлашни таклиф қилмоқда. Мурожаатда мигрантларнинг иш берувчини ёки ишлаш ҳудудини ўзгартиришини чеклаш, шунингдек, уларнинг оила аъзоларини Россияга олиб келишини тақиқлаш масалалари ҳам кўтарилган. Агар мигрант қонунбузарлик содир етса, унинг бутун оиласини мамлакатдан чиқариб юбориш таклиф қилинмоқда.

Ушбу ташаббуслар Россияда мигратсия сиёсатини тартибга солиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида илгари сурилмоқда. Ҳозирча бу таклифлар лойиҳа кўринишида бўлиб, расмий қонун мақомига ега емас. Шунга қарамай, Россия ҳукумати мигратсия соҳасидаги назоратни кучайтириш йўналишида иш олиб бораётганини ҳисобга олиб, мигрантлар ҳужжатлар ва қонунларга риоя қилишда янада еҳтиёткор бўлишлари тавсия етилади.

02.09.20262