SOS
Сиёсат

Россияда мигрантлар учун биометрик назорат тизими жорий этилиши кутилмоқда

Россияда мигрантлар учун биометрик назорат тизими жорий этилиши кутилмоқда

Россия Федерацияси бўйлаб хорижлик фуқароларнинг кириб келиши ва мамлакат ҳудудидаги ҳаракатланишини назорат қилувчи ягона биометрик тизимни жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев «Ведомости» нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Янги тизимнинг асосий мақсади — Россия ҳудудида бўлиб турган хорижликларнинг ҳисобини юритиш ва уларнинг ҳаракатларини назорат қилиш механизмларини кучайтиришдан иборат. Ушбу янгилик мигрантларнинг мамлакатга кириш жараёни ва ички миграция назоратини рақамлаштиришни кўзда тутади.

Расмий баёнотда таъкидланишича, Россиянинг миграция сиёсати қонунларга риоя қилувчи ва маҳаллий жамият қадриятларини ҳурмат қилувчи хорижликларга қарши қаратилмаган. Бироқ, жорий этилиши кутилаётган биометрик назорат барча хорижий фуқаролар, жумладан, меҳнат мигрантлари учун мажбурий тартибга айланиши мумкин.

Ҳозирча тизимнинг қачондан тўлиқ ишга туширилиши ва у қандай техник талабларни ўз ичига олиши ҳақидаги тафсилотлар ишлаб чиқилмоқда. Мигрантларга ўз ҳужжатлари ва шахсий маълумотларини доимо тартибда сақлаш ҳамда қонунчиликдаги ўзгаришларни кузатиб бориш тавсия этилади.

10.09.20260