Россия мактаб ва боғчаларига қабул қилишда устуворликни ўзгартириш таклиф етилди

Россия Либерал-демократик партияси (ЛДПР) вакиллари Россия таълим муассасаларига қабул жараёнида мамлакат фуқароларининг фарзандлари учун устувор ҳуқуқ белгилаш ташаббуси билан чиқди. Бу ҳақда партия фраксияси раҳбари Леонид Слутский Россия Таълим вазирлигига тегишли хат йўллаган.
Москва шаҳар думасидаги ЛДПР депутати Мария Воропаеванинг таъкидлашича, ушбу таклиф мактаб ва боғчалардаги навбатларни қисқартириш ҳамда маҳаллий аҳоли учун таълим муассасаларига кириш имкониятини ошириш мақсадида илгари сурилмоқда. Депутатнинг сўзларига кўра, 2024-йилда Россияда 13 мингга яқин бола мактабгача таълим муассасаларига жойлаша олмаган.
Таклифга кўра, Россия фуқаролари, хусусан, кўп болали оилалар фарзандлари учун таълим муассасаларига қабул қилишда биринчи навбатдаги ҳуқуқни қонуний мустаҳкамлаш кўзда тутилган. Чет ел фуқароларининг фарзандларини еса бўш ўринлар мавжуд бўлгандагина қабул қилиш тартибини жорий етиш таклиф қилинмоқда.
Ушбу ташаббус ҳозирча таклиф босқичида бўлиб, у қонуний кучга ега емас. Россияда яшовчи мигрантлар учун таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби ўзгариши ёки ўзгармаслиги бўйича якуний қарор тегишли давлат органлари томонидан кўриб чиқилиши керак.








