SOS
Сиёсат

Ўзбекистондан нақд валютани декларатсиясиз олиб чиқиш тартиби ўзгариши кутилмоқда

Ўзбекистондан нақд валютани декларатсиясиз олиб чиқиш тартиби ўзгариши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28-августдаги фармонига мувофиқ, мамлакатдан нақд валютани декларатсиясиз олиб чиқиш бўйича янги тартиб жорий етилиши кўзда тутилган. Унга кўра, жисмоний шахсларга 10 минг АҚШ доллари еквивалентигача бўлган нақд валютани божхона декларатсиясини тўлдирмасдан олиб чиқишга рухсат берилади.

Еслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда амалдаги қоидаларга кўра, декларатсиясиз олиб чиқиладиган нақд миллий ва хорижий валюта миқдори 100 миллион сўм еквивалентидан ошмаслиги керак. Мазкур янги тартибни ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш ва қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш 2027-йилнинг декабр ойига қадар якунланиши режалаштирилган.

Ушбу ўзгаришлар Ўзбекистондан чет елга чиқиб кетаётган фуқаролар, жумладан, меҳнат мигрантлари учун молиявий маблағларни олиб ўтишда қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган. Фуқаролардан халқаро қатновларда божхона қоидаларига риоя қилиш ва ўзгаришларни кузатиб бориш сўралади.

02.09.20261