Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Амур вилояти бўйича бошқармаси хабарига кўра, Тинда шаҳрида 56 ёшли хорижлик фуқарога нисбатан очилган жиноят иши бўйича тергов якунланди. У Россия Жиноят кодексининг 291-моддаси 3-қисми (мансабдор шахсга пора бериш) бўйича айбланмоқда.
Аниқланишича, 2026-йил август ойида айбланувчи Тинда шаҳри ҳарбий комиссариатининг бўлим бошлиғига мурожаат қилган. У тиббий кўрикдан ўтмасдан, ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилиш эвазига пул мукофоти таклиф қилган. Мазкур сохта ҳужжатни у Россияда яшаш гувоҳномасини (ВНЖ) расмийлаштириш учун ишлатмоқчи бўлган.
Ҳарбий комиссариат ходими пора таклифи ҳақида хавфсизлик органларига хабар берган. 2026-йил 18-сентябр куни айбланувчи мансабдор шахснинг хизмат хонасида 50 минг рубл миқдоридаги пулни стол устига қўяётган вақтда Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) ходимлари томонидан қўлга олинган.
Тергов жараёнида айбланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган. Суд қарори билан унга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш тарзи танланган. Ҳозирда айблов хулосаси билан бирга жиноят иши суд муҳокамасига юборилган.









