SOS
Жиноят

Красноярск ўлкасида хорижлик фуқарога бузуқ ҳаракатлари учун ҳукм чиқарилди

Красноярск ўлкасида хорижлик фуқарога бузуқ ҳаракатлари учун ҳукм чиқарилди

13-ноябрь куни Красноярск ўлкасининг Кежем туман суди 14 ёшли қизга нисбатан бузуқ ҳаракатлар содир этган 54 ёшли Ўзбекистон фуқаросига нисбатан ҳукм чиқаргани маълум бўлди.

Маълум бўлишича, 2026-йилнинг ёзида эркак таниш мактаб ўқувчиси билан бирга бўлган вазиятда унга нисбатан шаҳвоний характердаги ҳаракатлар содир этган. Жисмоний мажбурлаш ёки зўравонлик ҳолатлари қайд этилмаган бўлса-да, судланувчи жабрланувчининг 16 ёшга тўлмаганини билган.

Судда қонунчиликка кўра, ушбу ёшга етмаган шахсларга нисбатан содир этилган ҳар қандай турдаги шаҳвоний ҳаракатлар жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши эслатиб ўтилди.

14.11.20266