Диаспора
Хорижда меҳнат қилаётган ватандошлар Ўзбекистон мустақиллигини нишонламоқда

Корея Республикаси, Германия, Словакия, Япония, Франсия ва Буюк Британияда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ўзбекистонликлар Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ўз табрикларини йўллашди.
Чет елда бўлишига қарамай, ватандошлар қалб ва руҳ билан доимо она юрт билан бирга еканликларини ҳамда Ватан билан боғлиқ туйғуларини изҳор етишди. Улар Ўзбекистон ҳар бир фуқаро учун ғурур ва куч манбаи еканлигини таъкидлашди.
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Мигратсия агентлиги ҳам барча ватандошларни ушбу сана билан муборакбод етди.






