Гипнозчи ҳиндилар москваликларга учинчи кўзни очишни ваъда қилмоқда

Ҳиндилар гипноз ёки қора сеҳрдан фойдаланишмоқда: қоғозга алланималарни ёзиб, сўнг кўзга тикилганча нақд пулларни беришни буюришяпти.
Пойтахтнинг енг ҳашаматли маскани — Патриарх кўлларида (Патриаршие пруди) 2-август куни, еҳтимол, енг екзотик фирбгарлик кузатилди. Ҳиндистонлик гипнозчилар йўловчиларнинг учинчи кўзини очишмоқда. Бундай учрашувлардан кейин кўпчиликнинг нафақат руҳияти, балки ҳамёни ҳам енгиллашиб қоляпти."Бир ҳинди яқинлашиб, таржимон дастур орқали биз билан гаплаша бошлади, дин ҳақида нимадир деди. Унинг қўлида блокнот бор еди. Кейин қўлимизга қандайдир билазук тақди. Сўнгра, енергия алмашинуви ишга тушиши учун унга пул беришимиз кераклигини айтди", — деб сўзлаб берди жабрланувчилардан бири.
Ҳиндилар гипноз ёки қора сеҳрдан фойдаланишмоқда: қоғозга номаълум ёзувларни ёзиб, кейин кўзга тикилганча нақд пулларни беришни буюришяпти. Бу ердаги "иблис шаҳарчаси" кундузидан қўрқмайди, аммо журналистларни кўрганда худди муқаддас сув сепилгандек қочиб қолади."Патриарх кўлларида нотаниш кишилар билан гаплашиш мумкин емаслиги бундан 100 йил олдин ҳам маълум еди. Бугунги кунда ушбу жумла ҳар қачонгидан ҳам долзарб, фақат бу ерда ҳеч қандай сир-синоат йўқ, балки оддий фирбгарлик бор", — деди Харченко.
Жабрланувчилар сони аллақачон ўнлаб чиқади, гипнозчиларнинг ўзлари еса маълум маънода маҳаллий машҳурларга айланиб улгуришган. Бироқ улар Москва хавфсизлик хизмати ходимларидан усталик билан яширинишмоқда — балки ҳақиқатан ҳам сеҳр иш бераётгандир.
"Бу ерда уй егаларининг кучли кенгаши бор ва улар бу маълумотдан албатта хабардор бўлишади. Бошқарув компанияси бизга ҳали ҳеч нарса демади, лекин ўйлайманки, биз уларни барибир топамиз", — дея таъкидлади хизмат ходимаси.
Аммо уларни жиноят устида қўлга олганда ҳам, айбни исботлаш у қадар осон бўлмайди.
"Бу ерда гап қандай маблағ ҳақида кетаётганига боғлиқ. Агар йирик ёки жуда йирик миқдор деб топилса, 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилиши мумкин. Муддатлар жиддий. Аммо, яна қайтараман, айнан фирбгарлик фактини аниқлаш ва исботлаш керак бўлади", — деди Москва адвокатлар ҳайъати раиси Евгений Кривунтс.
Сеҳр-жодуга келсак, бу ерда умуман магия йўқ, лекин гипноз ҳақиқат бўлиши мумкин. Бундай таъсир ўтказиш учун енг муҳими — инсонни мулоқотга киришишга мажбур қилиш, унинг диққатини чалғитиш ва нотаниш кишига шахсий чегараларни бузишга йўл қўйишдир. Бу оддий манипулятсия.
"Улар одамнинг телефонга тикилиб, ўз хаёллари билан бандлигини кўришади. Яқинлашиб, исталган саволни беришади. Масалан, тунги соат учда кутубхонага қандай боришни сўрашади. Исталган савол. Тузоққа тушмасликнинг енг муҳим шарти — улар билан гаплашмаслик. Чунки бир марта жавоб бердингизми, тамом, сиз уларнинг қармоғидасиз", — деб тушунтирди психолог ва гипнолог Оксана Василева.
Хуллас, Патриарх кўлларида сирлилик ортгани йўқ. Аммо содда йўловчилар ҳисобидан пул ишлаб олмоқчи бўлганлар сони кўпайган. Шунинг учун, нотаниш кишилар билан гаплашмаслик ҳақиқатан еҳромдан холи емас.





