SOS
Диаспора

Россия ва Қозоғистонда қаровсиз қолган 11 нафар ўзбекистонлик бола Ватанга қайтарилди

Россия ва Қозоғистонда қаровсиз қолган 11 нафар ўзбекистонлик бола Ватанга қайтарилди

Ўтган ҳафта давомида хорижий давлатларда ота-она қарамоғисиз қолган 11 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди. Мазкур жараён Ўзбекистон Республикаси ваколатли идоралари ҳамда хорижий давлатларнинг тегишли органлари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Расмий маълумотларга кўра, қайтарилган болаларнинг 9 нафари Россия Федерациясида, 2 нафари эса Қозоғистон Республикасида бўлган. Уларни Ватанга олиб келишда Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Болалар омбудсмани вакилларидан иборат ишчи гуруҳ иштирок этди.

Айни дамда Ватанга қайтарилган болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни оилавий муҳитга қайтариш ҳамда зарур ижтимоий ёрдамлар билан қамраб олиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Болаларнинг кейинги тақдири ва оилага мослашуви жараёни яшаш манзиллари бўйича “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан назоратга олинган.

08.09.20265