Орлов вилояти ИИБ маълумотларига кўра, 2026-йилнинг ўн ойи давомида ҳудудда ноқонуний миграцияни ташкил этиш, сохта рўйхатдан ўтказиш ва чет эл фуқароларини яшаш жойи бўйича ҳисобга қўйиш билан боғлиқ 267 та жиноий иш қўзғатилган.
Миграция бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган 593 та назорат тадбири давомида чет эл фуқароларининг Россияда бўлиш ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 1733 та маъмурий ҳуқуқбузарлик қайд этилган. Шунингдек, маъмурий жазоларни ижро этишдан бўйин товлаш бўйича яна 41 та қоидабузарлик аниқланган.
Ҳисобот даврида расмийлар томонидан хорижликларни мамлакатдан чиқариб юбориш бўйича 64 та қарор қабул қилинган бўлиб, улардан 28 нафари амалда мамлакатдан чиқариб юборилган. Бундан ташқари, қоидабузарликлар сабабли 1110 нафар чет эл фуқаросининг Россияга кириши тақиқланган.
Ушбу ҳолатлар мигрантларнинг ҳужжатларини тўғри расмийлаштириш ва миграция қоидаларига қатъий риоя қилишлари муҳимлигини кўрсатади. Қоидабузарликлар нафақат жарималар, балки мамлакатдан чиқариб юбориш ва кириш тақиқига ҳам сабаб бўлиши мумкин.









