SOS
Алоқа

Россияда ВПН хизматлари тўлиқ блокланадими?

Россияда ВПН хизматлари тўлиқ блокланадими?

Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги хостинг-провайдерлар ва интернет-ресурслар операторларига «оқ рўйхат»га киритилган сайтларнинг ИП-манзилларини алоҳида подсетларга ажратиш бўйича топшириқ берди. Ушбу чора интернет тармоғидаги хавфсизликни таъминлаш ва тақиқланган контентга кириш йўлларини чеклаш мақсадида амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда техник инфратузилманинг умумий фойдаланувда бўлиши сабабли, баъзи ноқонуний ресурслар тасодифан ишончли сайтлар қаторига кириб қолмоқда.

Давлат Думаси ахборот сиёсати қўмитаси раиси ўринбосари Андрей Свинтсовнинг таъкидлашича, ушбу ўзгаришлар ВПН хизматларини тўлиқ ва бир вақтнинг ўзида блоклашни англатмайди. Унинг сўзларига кўра, ВПН технологиясининг ўзи Россияда тақиқланмаган. Жисмоний ва юридик шахслар ўз провайдерлари орқали қонуний асосда ВПН-туннел ташкил етиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқига ега.

Мутахассисларнинг қайд етишича, «оқ рўйхат»даги ресурсларни ажратиш жараёни техник жиҳатдан мураккаб ва харажат талаб қиладиган ишдир. Провайдерлар мижозларнинг ИП-манзилларини қўлда кўчириб ўтказишлари керак бўлади, бу еса вақтинчалик техник носозликларга олиб келиши мумкин. «Оқ рўйхат»га давлат хизматлари порталлари, йирик ижтимоий тармоқлар, банк тизимлари ва навигатсия хизматлари киритилган.

Расмийлар ВПН хизматларига қарши курашни тизимли равишда давом еттиришини билдирмоқда. Бироқ, технологик жиҳатдан ВПН хизматларини бутунлай йўқ қилиш қийин, чунки ишлаб чиқувчилар доимий равишда янги усулларга мослашиб бормоқда. Шунга қарамай, назорат органлари трафикни идентификатсия қилиш ва ноқонуний хизматлар фаолиятини чеклаш бўйича ишларни давом еттиради.

31.08.20263