SOS
Алоқа

Россияда ВПН хизматларидан фойдаланиш қийинлашиши мумкин

Россияда ВПН хизматларидан фойдаланиш қийинлашиши мумкин

Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги хостинг ва СДН-провайдерларга «оқ рўйхат»га киритилган ресурсларнинг ИП-манзилларини алоҳида тармоқларга ажратиш бўйича кўрсатма берди. Бу чора рухсат етилган сайтлар инфратузилмаси орқали ВПН-сервислар ва бошқа тақиқланган ресурсларнинг ишлашига йўл қўймаслик мақсадида амалга оширилмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу янгилик ВПН-сервисларнинг ишлашини сезиларли даражада мураккаблаштиради. Гарчи Россияда ВПН-сервислардан фойдаланиш тўлиқ тақиқланмаган бўлса-да, уларни созлаш ва барқарор ишлашини таъминлаш оддий фойдаланувчилар учун қийинлашиб бормоқда.

Расмийлар ВПН-сервислардан фойдаланиш хавфсизлик нуқтаи назаридан тавсия етилмаслигини таъкидлаб, уларни блоклаш жараёни давом етишини маълум қилмоқда. Шу билан бирга, Россия Давлат думаси вакиллари оддий фуқароларни ВПН орқали блокировкаларни четлаб ўтгани учун жаримага тортиш режалаштирилмаганини билдирган.

Шуни ёдда тутиш керакки, кўплаб компаниялар ВПН технологияларидан корпоратив мақсадларда фойдаланади ва бу каби фаолиятга чекловлар қўйилмайди. Бироқ, интернет тармоғини бошқариш ва назорат қилиш кучайиб бораётгани сабабли, еркин интернет ресурсларига кириш имкониятлари келгусида ўзгариши мумкин.

04.09.20264