SOS
Алоқа

Россия Ўзбекистондаги рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасининг ўсишини диққат билан кузатмоқда

Россия Ўзбекистондаги рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасининг ўсишини диққат билан кузатмоқда

Россия ва Ўзбекистон ўртасида рақамли технологиялар ҳамда сунъий интеллект соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда А.Горчаков номидаги жамоат дипломатияси жамғармаси ижрочи директори ўринбосари Сергей Орлов маълум қилди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Ўзбекистонда янги технологик ечимларни жорий этиш ва соҳани тартибга солувчи ҳуқуқий базани шакллантириш ишлари фаол олиб борилмоқда. Россия томони ушбу жараёнларни кузатиб бормоқда ва икки давлат ўртасида рақамлаштириш бўйича янги қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Шунингдек, келгуси йилда Марказий Осиё халқаро институти билан ҳамкорликда “Марказий Осиё мактаби” илмий-таълим дастурини ўтказиш кўзда тутилган. Ушбу ташаббуслар икки мамлакат ўртасидаги технологик ва илмий алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган.

08.09.20262