Челябинск вилояти Қонунчилик мажлиси депутатлари 2027-йил учун минтақавий меҳнат бозори хусусиятларини акс эттирувчи янги қонунни қабул қилди. Ушбу ҳужжат вилоят ҳудудида ишлаётган хорижий фуқароларнинг даромад солиғини тартибга солишга қаратилган.
Қабул қилинган қонунга кўра, 2027-йилда патент асосида ишлайдиган хорижликлар учун аванс тўлови миқдори қуйидагича белгиланди: ташкилотлар, якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи шахслар (нотариуслар, адвокатлар) учун ойлик тўлов 17 973 рублни ташкил этади.
Жисмоний шахслар учун уй-рўзғор ёки шахсий эҳтиёжлар учун ишлаётган хорижий фуқаролар эса 25 462 рубль миқдорида аванс тўловини амалга ошириши лозим бўлади. Ушбу ўзгаришлар минтақавий бюджетга 1,7 миллиард рубль миқдорида даромад келтириши кутилмоқда.
Қонунчилик мажлиси спикери Олег Гербернинг таъкидлашича, мазкур минтақавий коэффициент меҳнат бозори хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Мигрантлар ўз фаолиятларини режалаштиришда ушбу янги белгиланган тўлов ставкаларини инобатга олишлари тавсия этилади.









