Ростовда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар учун патент олиш тартиби енгиллашиши мумкин

Ўзбекистон делегатсиясининг Россиянинг Ростов вилоятига қилган ташрифи доирасида меҳнат мигратсияси соҳасидаги муҳим масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, минтақада ишлаётган ўзбекистонликларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда меҳнат патентларини расмийлаштириш тартиб-таомилларини соддалаштириш масалаларига алоҳида еътибор қаратилди.
Учрашувлар якунига кўра, Россия ИИВнинг Ростов вилояти бўйича бош бошқармаси билан алоҳида ишчи йиғилиш ўтказиш бўйича келишувга еришилди. Ушбу йиғилишда ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун патент олиш жараёнини енгиллаштириш механизмлари ишлаб чиқилиши режалаштирилган.
Шунингдек, делегатсия вакиллари Ростов вилоятидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил билан ҳам музокаралар ўтказди. Томонлар мигрантлар меҳнат қилаётган корхона ва обектларга биргаликда мониторинг ташрифларини уюштиришга келишиб олдилар. Бу чора-тадбирлар ватандошларимизнинг меҳнат қонунчилигига риоя қилинишини таъминлаш ва уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга хизмат қилади.
Сафар давомида вилоятдаги корхоналардан бирида меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар билан ҳам учрашув ташкил етилди. Унда ватандошларимизга мигратсия қонунчилиги, консуллик-ҳуқуқий ҳимоя масалалари бўйича тушунтиришлар ва амалий тавсиялар берилди.








