SOS
Ҳужжатлар

Россия патенти учун тил сертификатини Ўзбекистонда олиш имкониятлари кенгайтирилмоқда

Россия патенти учун тил сертификатини Ўзбекистонда олиш имкониятлари кенгайтирилмоқда

Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида – Тошкент, Андижон, Самарқанд ва Жиззах шаҳарларида рус тили бўйича имтиҳон олиш учун махсус майдончалар ташкил етилди. Ушбу марказлар мигрантларга Россияда ишлаш учун зарур бўлган тил сертификатини олиш имконини беради.

Мигратсия агентлиги вакилининг маълум қилишича, айни дамда Ўзбекистон томони Россия Федератсияси томонидан ушбу марказларнинг сертификат бериш ваколатига ега ташкилотлар рўйхатига расман киритилишини кутмоқда. Ушбу жараённи тезлаштириш масаласи яқинда Москвада бўлиб ўтган икки мамлакат делегатсиялари учрашувида ҳам муҳокама қилинган.

Ушбу марказларнинг ишга туширилиши Россияга ишлаш учун кетишни режалаштираётган фуқаролар учун қулайлик яратиши кутилмоқда.

04.09.202614