Патент бекор қилинган мигрантлар нега бир йил давомида янгисини ололмайди?

Россияда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун патент олган чет ел фуқаролари қонунчиликда белгиланган муҳим мажбуриятни унутмасликлари керак. Агар патент олинган кундан бошлаб икки ой ичида Россия ИИВга иш фаолияти тўғрисида хабарнома (уведомление) тақдим етилмаса, патент автоматик равишда бекор қилинади.
Кўпчилик мигрантлар патент учун тўловларни ўз вақтида амалга оширган бўлса-да, хабарнома топширмагани учун ҳужжат бекор қилиниши мумкинлигидан бехабар қолишади. "Россия Федератсиясидаги чет ел фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги 115-сонли Федерал қонуннинг 13.3-моддасига кўра, ушбу талабни бажармаслик жиддий оқибатларга олиб келади.
Агар патент юқоридаги сабабга кўра бекор қилинган бўлса, чет ел фуқароси янги патент олиш учун ҳужжатларни фақат бир йил ўтгачгина топшириш ҳуқуқига ега бўлади. Бу чеклов патент учун тўловлар тўланган тақдирда ҳам ўз кучини сақлаб қолади.
Шу сабабли, иш топган ёки топмаганидан қатъий назар, патент егалари белгиланган икки ойлик муддат ичида ўзларининг меҳнат фаолияти тўғрисидаги хабарномани тегишли органларга тақдим етишлари шарт. Бу қоидага риоя қилмаслик Россияда қонуний ишлаш имкониятини узоқ муддатга йўқотишга сабаб бўлиши мумкин.








