SOS
Ҳужжатлар

Россияга ишлаш учун кетувчилар ҳужжатларни Ўзбекистонда расмийлаштириши мумкин

Россияга ишлаш учун кетувчилар ҳужжатларни Ўзбекистонда расмийлаштириши мумкин

Ўзбекистон Ташқи меҳнат мигратсияси агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Москвада Россия мутасаддилари билан ўтказилган учрашувда меҳнат мигрантлари учун қулайликлар яратишга қаратилган янги таклифларни илгари сурди. Ушбу ташаббус Россияга ишлаш учун кетаётган фуқароларнинг вақтини тежаш ва мигратсия марказларидаги юкламани камайтиришга хизмат қилади.

Таклиф етилаётган ўзгаришларга кўра, фуқаро Россияга жўнаб кетишидан олдин унинг мамлакатга киришига тақиқ бор-йўқлигини аниқлаш ва ҳужжатларни дастлабки текширувдан ўтказиш имконияти яратилади. Бу мигрантларга Россия ҳудудига етиб боргач, кутилмаган муаммоларга дуч келмаслик учун олдиндан тайёргарлик кўриш имконини беради.

Шунингдек, патентни расмийлаштириш ёки қайта расмийлаштириш жараёнида аввал тақдим етилган ҳужжатларни такроран талаб қилмаслик ҳамда айрим тартиб-таомилларни тўлиқ рақамли форматга ўтказиш масалалари кўриб чиқилмоқда. Агентлик вакилларининг қайд етишича, мазкур чора-тадбирлар ўзбекистонлик мигрантларнинг Россиядаги мигратсия марказларига мурожаат қилиш сонини сезиларли даражада қисқартириши кутилмоқда.

03.09.202612