SOS
Ҳужжатлар

Россияга кўчиб ўтишда рад жавобини олишга нималар сабаб бўлиши мумкин?

Россияга кўчиб ўтишда рад жавобини олишга нималар сабаб бўлиши мумкин?

2026-yilda Россияга кўчиб ўтиш давлат дастурида иштирок этишни режалаштираётган шахслар учун муайян талаблар мавжуд. Дастурда 18 ёшга тўлган, муомалага лаёқатли ва «ватандош» мақомига эга бўлган шахслар қатнашиши мумкин. Аризани хорижда яшаётганлар Россиянинг ўз мамлакатидаги элчихоналари орқали, Россия ҳудудида бўлганлар эса ИИВ бўлинмаларига топширишлари мумкин.

Бироқ, барча ҳужжатлар тўғри тақдим этилган тақдирда ҳам, айрим ҳолатларда ариза рад этилиши мумкин. Асосий сабаблар қаторига номзоднинг танланган ҳудуд талабларига мос келмаслиги, миграция тарихидаги муаммолар (депортация ёки кириш тақиқлари), судланганлик, шунингдек, сохта ҳужжатлар ёки ёлғон маълумотлар тақдим этиш киради. Бундан ташқари, хавфсизликка таҳдид солувчи ҳаракатлар ва юқумли касалликларнинг мавжудлиги ҳам рад жавобига сабаб бўлади.

Иштирокчи гувоҳномаси берилгандан кейин ҳам уни бекор қилиш ҳолатлари мавжуд. Агар шахс Россия қонунчилигини бузса, бир йил ичида икки ва ундан ортиқ марта маъмурий жавобгарликка тортилса ёки Россия ҳудудидан ташқарида олти ойдан ортиқ вақт давомида бўлса, мақомидан маҳрум бўлиши мумкин. Шунингдек, дастурдан муддатидан олдин чиқиб кетиш ёки бошқа ҳудудга кўчиб ўтиш давлат томонидан ажратилган харажатларни қоплаб бериш мажбуриятини юклайди.

Ариза рад этилган тақдирда, сабабларни диққат билан ўрганиб чиқиш ва камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиш тавсия этилади. Мураккаб вазиятларда миграция ҳуқуқи бўйича мутахассислардан маслаҳат олиш мақсадга мувофиқдир.

06.09.20260