SOS
Ҳужжатлар

Россиядаги мигрантлар учун муҳим ишонч телефонлари: қайси муаммоларда қаерга мурожаат қилиш керак?

Россиядаги мигрантлар учун муҳим ишонч телефонлари: қайси муаммоларда қаерга мурожаат қилиш керак?

Россияда фаолият юритаётган хорижлик фуқаролар дуч келадиган қийинчиликлар ва юзага келган саволларга тезкор ечим топиш мақсадида бир қатор расмий ишонч телефонлари фаолият кўрсатмоқда. Ушбу рақамлар орқали мигрантлар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва зарур ахборотларни олиш имкониятига эга.

Россия ИИВнинг Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси томонидан ташкил этилган ишонч телефони (+7 (495) 694-92-29) куну тун, яъни 24/7 режимида ишлайди. Шунингдек, Москва ҳукумати ягона ахборот хизмати (+7 (495) 777-77-77) орқали ишлаш учун рухсатнома, вақтинча яшаш (РВП) ва доимий яшаш (ВНЖ) рухсатномалари ҳолатини текшириш, ҳамда давлат хизматлари бўйича маслаҳатлар олиш мумкин.

Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Меҳнат инспекциясининг бутун мамлакат бўйлаб бепул ишлайдиган 8-800-707-88-41 рақамига мурожаат қилиш тавсия этилади. Ушбу хизмат, хусусан, иш ҳақининг кечикиши билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда ёрдам беради. Бундан ташқари, мигрантлар учун махсус ташкил этилган +7 (495) 539-25-20 рақамли колл-марказ ҳам доимий алоқада.

Мутахассислар ушбу рақамларни сақлаб қўйишни ва зарурат туғилганда улардан фойдаланишни маслаҳат беришади. Бу маълумотлар ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва кутилмаган вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга хизмат қилади.

07.09.20262