SOS
Ҳужжатлар

Россияда вақтинчалик яшаш квотасини олиш учун қандай талаблар мавжуд?

Россияда вақтинчалик яшаш квотасини олиш учун қандай талаблар мавжуд?

Россия ИИВнинг Архангелск вилояти бўйича бошқармасида хорижий фуқароларга вақтинчалик яшаш (РВП) учун квоталар ажратиш масалалари бўйича навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда келиб тушган аризалар кўриб чиқилиб, квота олишга даъвогар бўлган шахсларнинг ҳужжатлари таҳлил қилинди.

Квота олиш учун ариза топширган номзодларнинг ҳужжатлари махсус комиссия томонидан овоз бериш йўли билан кўриб чиқилади. Асосий еътибор хорижий фуқаронинг Россия ҳудудида охирги 3 йил давомида ҳар йили камида 6 ой расмий меҳнат фаолияти билан шуғуллангани ва суғурта бадалларини тўлаганига қаратилади.

Шунингдек, комиссия қарор қабул қилишда қуйидаги омилларни ҳисобга олади: номзоднинг минтақа меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассислиги, иш тажрибаси, Россия фуқароси бўлган яқин қариндошларининг мавжудлиги, шахсий уй-жой, қонуний даромад манбаи ҳамда судланмаганлик ва маъмурий жавобгарликка тортилмаганлик ҳолатлари.

Маълумот учун, Архангелск вилояти учун 2026-йилга белгиланган умумий квота 25 тани ташкил етади. Ҳозирги кунда тақсимланмаган квоталар сони 22 тани ташкил етмоқда. Квота олишни режалаштираётган мигрантлар юқоридаги талабларга мос келишини олдиндан текшириб олишлари тавсия етилади.

05.09.20261