SOS
Ҳужжатлар

Россияда солиқ ҳисобига туриш соддалашди: 1-октябрдан хизмат онлайн кўрсатилади

Россияда солиқ ҳисобига туриш соддалашди: 1-октябрдан хизмат онлайн кўрсатилади

Россия Федерал солиқ хизмати хорижий фуқаролар учун солиқ ҳисобига туриш тартибини соддалаштирувчи янги буйруқни эълон қилди. Унга кўра, 2026-йил 1-октябрдан бошлаб мигрантлар солиқ идорасига шахсан ташриф буюрмасдан, масофавий хизматлардан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Ушбу имкониятдан фойдаланиш учун хорижлик фуқарода «Gosuslugi» порталида тасдиқланган шахсий кабинет бўлиши талаб этилади. Солиқ ҳисобига туриш ёки ундан чиқиш учун ариза электрон шаклда тўлдирилиб, солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилади.

Мазкур янгилик мигрантлар учун ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнини сезиларли даражада қисқартиради ва вақтни тежашга ёрдам беради. Шунингдек, солиқ хизмати томонидан аризанинг янги намунаси ҳам тасдиқланган бўлиб, у электрон тизимга мослаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур тартиб 2026-йил 1-октябрдан кучга киради. Шу санадан эътиборан хорижликлар солиқ органлари билан боғлиқ амалиётларни уйдан чиқмасдан, интернет орқали амалга оширишлари мумкин бўлади.

06.09.20265