Россияда қидирувдаги шахслар аниқланди: миграция қоидаларини бузганлар ҳам бор

Россия ИИВнинг Магадан вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ўтган ҳафта давомида қидирувда бўлган 11 нафар шахснинг турган жойини аниқлади. Мазкур тадбирлар минтақавий ва шаҳар даражасидаги ички ишлар органлари томонидан амалга оширилди.
Аниқланган шахслар орасида Россия Жиноят кодексининг 322.3-моддаси (хорижий фуқароларни яшаш жойи бўйича сохта миграция ҳисобига қўйиш) бўйича айбланаётганлар ҳамда алимент тўламаган фуқаролар ҳам бор. Шунингдек, қидирув натижасида бедарак йўқолган беш нафар фуқаро, жумладан, бир нафар вояга етмаган шахс топилди.
Ички ишлар органлари бедарак йўқолганлар ҳақидаги аризалар алоқа узилган вақтдан қатъи назар, зудлик билан қабул қилинишини эслатиб ўтди. Фуқаролар бу каби ҳолатлар юзасидан полициянинг навбатчилик қисмига, 102 ёки 112 рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.








