Россияда ишлаётган муҳожирлар учун янги қоидалар: 30 кунлик муддат ва жарималар

Челябинск вилоятининг Агапов туманида хорижлик ишчилар учун мигратсия қонунчилигидаги ўзгаришларга бағишланган махсус ўқув машғулоти бўлиб ўтди. Унда мигрантларга Россия ҳудудида қонуний ишлаш ва яшаш тартиблари, шунингдек, яқинда кучга кирган янги қоидалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Мутахассислар патент тўловларини ўз вақтида амалга ошириш муҳимлигини алоҳида таъкидладилар. Унга кўра, тўлов муддатининг ҳатто бир кун кечикиши ҳам патентни ҳақиқий емас деб топишга сабаб бўлади. Шунингдек, йил давомида икки марта маъмурий жаримага тортилиш Россияга киришни беш йилга тақиқланишига, патентсиз ишлаш еса мамлакатдан чиқариб юборилишига олиб келиши еслатиб ўтилди.
Сентябр ойидан бошлаб тиббий кўрикдан ўтиш тартиби қатъийлашди. Ендиликда Россияга 90 суткадан ортиқ муддатга келган барча хорижликлар мамлакатга кирган кундан бошлаб 30 кун ичида тиббий кўрикдан ўтишлари шарт (аввал бу муддат 90 кун еди).
Шунингдек, Россия ИИВнинг 290-сонли буйруғига асосан, меҳнат шартномаси тузилгани ёки бекор қилингани ҳақидаги хабарномани иш берувчи уч иш куни ичида тақдим етиши лозим. Хорижлик ходимнинг шахсий маълумотлари ўзгарганда қайта хабарнома бериш талаб етилмаса-да, ҳужжатларга ходимнинг шахсий маълумотларини қайта ишлашга розилигини илова қилиш мажбурий етиб белгиланди.








