SOS
Ҳужжатлар

Медведев мигрантларни назорат қилувчи «Амина» тизимини самарали деб баҳолади

Медведев мигрантларни назорат қилувчи «Амина» тизимини самарали деб баҳолади

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Москва минтақасида хорижликларни ҳисобга олиш учун жорий этилган “Амина” мобил иловасининг самарадорлигини қайд этди. Ушбу рақамли тизим визасиз тартибда кириб келган мигрантларнинг биометрик маълумотларини назорат қилиш ва уларнинг ҳудуд бўйлаб ҳаракатланишини кузатиш учун мўлжалланган.

Расмий маълумотларга кўра, ўтган йилнинг сентябр ойидан бошлаб тажриба тариқасида ишлатилган иловадан 3,3 миллиондан ортиқ хорижлик фойдаланган. Ҳозирги вақтда тизимда визасиз мамлакатлардан келган 1,1 миллион нафар мигрант ҳисобда турибди. Мутасаддиларнинг таъкидлашича, ушбу дастур хорижликлар учун ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнини соддалаштириш билан бирга, Россия қонунчилигига риоя этилишини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Сентябр ойида “Амина” тизимининг иккинчи босқичи ишга туширилиши режалаштирилган. Мигрантлар учун бу янгилик Россияда бўлиш қоидаларига риоя қилиш ва биометрик назоратдан ўтиш тартиблари янада кучайтирилишини англатади. Хорижлик фуқаролар ушбу тизим орқали ўзларининг миграция мақомини кузатиб боришлари ва қоидаларга мувофиқ ҳаракат қилишлари талаб этилади.

10.09.20264