SOS
Ҳужжатлар

ID-карта ва хорижга чиқиш паспорти нархлари ҳамда жарималари миқдори ўзгарди

ID-карта ва хорижга чиқиш паспорти нархлари ҳамда жарималари миқдори ўзгарди

Ўзбекистонда асосий шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланган ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш тўловлари ҳамда уларга оид жарималар миқдори янгиланди.

Эндиликда Ўзбекистонда ID-карта олиш учун тўлов миқдори 391 600 сўмни, хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш тўлови эса 16 ёшгача бўлган шахслар учун 352 000 сўмни ҳамда 16 ёшдан катталар учун 440 000 сўмни ташкил этади.

Ҳужжатларга белгиланган жарималар тизимида ҳам ўзгаришлар мавжуд бўлиб, агарда сиз хорижга чиқиш биометрик паспортингизни амал қилиш муддати тугаганидан сўнг бир ой ичида янгисига алмаштирмасангиз, базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми, яъни 220 000 сўм миқдорида жаримага тортиласиз. Шунингдек, ID-картангизни ёки хорижга чиқиш паспортингизни йўқотиб қўйсангиз ёхуд уларни яроқсиз ҳолатга келтирсангиз, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, яъни 440 000 сўм миқдорида жарима тўлашингизга тўғри келади.

Шунинг учун барча фуқаролардан ортиқча оворагарчилик ва харажатларнинг олдини олиш мақсадида ўз ҳужжатларининг амал қилиш муддатини ва бутунлигини доимий назорат қилиб боришлари сўралади.

09.09.20262