Челябинск вилоятида РВП квотаси учун топширилган 38 та аризадан 5 таси маъқулланди

Россия ИИВнинг Челябинск вилояти бўйича Мигратсия масалалари бошқармасида хорижий фуқароларга вақтинча яшаш учун рухсатнома (РВП) бериш бўйича квоталарни тақсимлаш комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу квоталар Россия ҳукумати томонидан тасдиқланган қоидалар асосида ажратилади.
2026-йил учун Челябинск вилоятига жами 25 та квота ўрни белгиланган. Жорий йил бошидан буён комиссия томонидан 38 та ариза кўриб чиқилган бўлиб, шундан 5 нафар хорижий фуқарога квота ажратилган. Ҳозирги кунда вилоят бўйича фойдаланилмаган квоталар сони 20 тани ташкил етади.
Квота олиш учун ариза топширган фуқароларнинг ҳужжатлари комиссия томонидан алоҳида тартибда кўриб чиқилади. Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, хорижий фуқаро жорий йил якунига қадар вақтинча яшаш рухсатномасини олиш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириши шарт.
Квота ажратиш бўйича ариза-анкеталарни топшириш Челябинск вилоятидаги барча ҳудудий мигратсия бўлинмаларида амалга оширилади. Қўшимча маълумотлар олиш учун 8 (351) 733-57-57, 733-57-47, 733-57-37, 733-57-52 ёки 733-57-51 телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин.








