SOS
Ҳуқуқ

Хорижда ишлаётган аёллар учун ёрдам кўрсатиш тартиби маълум қилинди

Хорижда ишлаётган аёллар учун ёрдам кўрсатиш тартиби маълум қилинди

Хорижда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва турли мураккаб вазиятларга дуч келган аёллар учун Мигратсия агентлиги томонидан амалий ёрдам кўрсатиш тизими йўлга қўйилган. Ушбу ёрдамлар 9 та асосий йўналишни қамраб олади.

Жумладан, ватанга қайтиш, тиббий ва ҳуқуқий маслаҳатлар олиш, вақтинчалик бошпана билан таъминланиш ҳамда йўқолган ҳужжатларни тиклаш каби масалаларда кўмак берилади. Шунингдек, иш берувчилар томонидан тўланмай қолган иш ҳақи ва компенсатсияларни ундиришда ҳам ёрдам кўрсатилади.

Қийин аҳволда қолган фуқаролар сутка давомида ишлайдиган 1282 қисқа рақамли ишонч телефони орқали Мигратсия агентлиги билан боғланишлари мумкин. Бундан ташқари, тезкор ҳуқуқий маслаҳатлар учун Telegram тармоғидаги @ҳуқуқийёрдамузбот манзилига мурожаат қилиш имконияти мавжуд.

Мутахассислар хорижда ишлаётган ватандошларга ушбу маълумотларни сақлаб қўйишни ва зарурат туғилганда тегишли идораларга ўз вақтида мурожаат қилишни тавсия етишади.

17.08.20262