SOS
Ҳуқуқ

Москвада Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди

Москвада Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди

28-август куни Москва шаҳрида Ўзбекистон делегатсияси вакиллари Россия Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва Ташқи ишлар вазирлиги масъуллари билан ишчи учрашув ўтказди. Делегатсия таркибидан Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев, Мигратсия агентлиги директори Бехзод Мусаев ҳамда дипломатик ваколатхона раҳбарлари ўрин олди.

Учрашув давомида Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан, фуқаролар ушланган тақдирда Ўзбекистон томонини ўз вақтида хабардор қилиш, мигратсия тадбирлари жараёнида инсон ҳуқуқларига риоя етилишини таъминлаш ва юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал етиш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, назорат қилинувчи шахслар реестри ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг ҳуқуқий мақомини тартибга солиш масалаларига алоҳида еътибор қаратилди. Томонлар Ўзбекистон фуқароларини Россияга ташкилий равишда ишга жойлаштириш, уларни касбий тайёргарликдан ўтказиш ҳамда мигратсия тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш бўйича ҳамкорликни давом еттиришга келишиб олдилар.

29.08.20262