SOS
Ҳужжатлар

Калугада ҳужжатсиз мигрант спиртли ичимлик ичгани учун қўлга олинди

Калугада ҳужжатсиз мигрант спиртли ичимлик ичгани учун қўлга олинди

Калуга вилоятида Россия Миллий гвардияси ходимлари ўтган етти кун давомида 45 дан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатини аниқлашди. Шундай воқеалардан бири шу ҳафта Калуга шаҳрида содир бўлди.

Патруль хизмати ходимлари жамоат жойида спиртли ичимлик ичаётган икки эркакни пайқаб қолишди. Текширув жараёнида улардан бири 40 ёшли хорижлик фуқаро экани ва у Россия ҳудудида тегишли ҳужжатларсиз юргани маълум бўлди. Унинг ёнида фақат хорижий давлат паспортининг қоғоз нусхаси бўлган, холос.

Қоидабузарлик содир этган ҳар икки шахс ҳолатга ойдинлик киритиш учун полиция бўлимига олиб кетилди. Россияда бўлиб турган мигрантлар учун жамоат жойларида спиртли ичимлик истеъмол қилиш ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхасига эга бўлмаслик маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

16.11.20260