“Амина” мобил иловаси
«Амина» иловаси — бу Москва ва Москва вилоятида визасиз тартибда келган хориж фуқароларини рақамли мигратсия ҳисобига олиш (регистратсия қилиш) ва назорат қилиш учун яратилган расмий давлат мобил иловасидир. Илова Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Арманистон, Қозоғистон фуқаролари учун мажбурийдир
1. Илованинг асосий вазифаси нима?
Масофавий регистратсия: Илова уй егаси МФТс/МВД идораларига бормасдан, яшаш жойини тўғридан-тўғри телефон орқали рўйхатдан ўтказиш имконини беради. Бу уй егаларининг мигрантларни рўйхатга қўйиш мажбуриятини бекор қилади. Хонадон егасининг МФТсга бориши ёки унинг розилик имзоси керак емас. Илова орқали рўйхатдан ўтиш мажбурияти тўлиқ мигрантнинг ўзига юкланади.
Геолокатсия назорати: Илова мигрантнинг ҳақиқий турган жойини (геолокатсиясини) автоматик тарзда Россия ИИВ (МВД) базасига узатиб туради. Бу кўрсатилган манзил билан ҳақиқий яшаш жойи мос келишини текшириш учун хизмат қилади.
2. Иловани кимлар ўрнатиши шарт?
Мигратсия картасида келиш мақсади «Работа» (Иш) деб кўрсатилган ва патент билан ёки ЕОИИ (ЕАЕС) шартномаси асосида ишлаётган барча меҳнат мигрантлари.
Россияда 90 кундан ортиқ қолишни режалаштирган бошқа тоифадаги безвизовий хорижликлар (талабалар, РФ фуқароларининг қариндошлари ва ҳ.к.).
Кимларга мажбурий емас: РФда РВП (вақтинча яшаш ҳуқуқи), ВНЖ (яшаш гувоҳномаси) бўлганларга, Беларус фуқароларига ва 18 ёшга тўлмаган вояга етмаганларга.
